Шомуродовга янги миссия юкланди!

  • 10 апрель, 07:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Италия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган энг кескин ва муросасиз тўқнашув Рим дербисида бўлиши кутилмоқда. Бу баҳсда пойтахтнинг икки жамоаси Европа Чемпионлар лигасининг келаси мавсумига бериладиган йўлланмани қўлга киритиш имконини сақлаб қолиш учун ўзаро куч синашади.

Айни пайтда бўлажак учрашувга мезбонлик қиладиган “Лацио” 55 очко билан олтинчи ўринда бормоқда. Бир поғона пастда жойлашган “Рома” ҳисобида 53 очко мавжуд.

Чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини 15 та учрашувга етказган Клаудио Раньери шогирдлари кучли тўртликка кириш имконига эга бўлиш учун кейинги пайтда беқарор ўйнаётган “Лацио”ни нима қилиб бўлса ҳам енгиши керак.

“Рома” фаолиятини ёритаётган манбалар ва бу клуб ўйинларини таҳлил қилиб бораётган мутахассислар бўлажак дербида кўп нарса икки ҳужумчи – Элдор Шомуродов ва Артём Довбикнинг ўйинига боғлиқ эканини таъкидламоқда.

Sports.uz портали Италия матбуотида ёритилаётган Рим дербисига оид маълумотлар, талқинлар ва таҳлилларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

- “Рома”да ҳеч ким Элдор Шомуродовчалик жамоа ўйинини ўзгартириб юборишга етадиган таъсир кучига эга эмас. Раньери “бўрилар”ни қабул қилиб олганидан бери захирадан ўйинга қўшилган футболчилар 11 та тўп киритди ва бу голларнинг тўрттаси ўзбек ҳужумчисига тўғри келади.

“Ювентус”га қарши ўтказилган қийин учрашувда 14-рақам эгаси майдонга тушганидан тўрт дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирган гол муаллифи бўлди.

Шомуродов Европа лигаси доирасида ҳам икки бор ана шундай қаҳрамонлик кўрсатган. 29 ёшли форвард захирадан тушиб, дастлаб гуруҳ босқичида “Айнтрахт, кейин плей-оффда “Атлетик” дарвозасини ишғол қилганди.

“Рома” етакчиси Пауло Дибала йўқлигини инобатга олган ҳолда Клаудио Раньери “Лацио”га қарши Артём Довбик ва Элдор Шомуродовни илк дақиқалардан ўйнатишни режалаштирмоқда, - деб ёзди IL TEMPO газетаси.

-“Лацио”га қарши баҳсда “Рома”нинг икки марказий ҳужумчиси ҳал қилувчи роль ўйнаши кутилмоқда. Артём Довбик ва Элдор Шомуродов жамоани сенсацион тарзда Европа Чемпионлар лигасига олиб чиқишга бел боғлаган. Клаудио Раньери бу икки ўйинчида ўз кучига бўлган ишончни уйғотиб, улар фаолиятида бурилиш ясади ва мавсумнинг муҳим палласида улар жамоанинг асосий фигурасига айланди.

Бош мураббий “Лацио” билан бўладиган муҳим беллашувда ҳар икки форвардни илк дақиқалардан майдонга туширишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Артём Довбик “Жирона”да катта учрашувларда кўрсатган қаҳрамонликларини энди “Рома”да такрорламоқчи. Ҳозирча жорий мавсумда олтита тўп киритган Элдор Шомуродов дебют мавсумида “Женоа”да ўрнатган шахсий рекордини янгилашни мақсад қилган. Ўшанда ўзбек ҳужумчиси рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилган эди. Шунингдек,  Элдор захирадан тушиб кўп гол уриш (10 та гол) бўйича охирги беш йилликда Лаутаро Мартинес (16 та гол) ва Педродан (11 та гол) кейин учунчи ўринда бормоқда, - деб маълумот берди La Gazzetta dello Sport журналистлари.

А Сериянинг 32-туридан ўрин олган “Лацио” ҳамда “Рома” ўртасидаги дерби 13 апрель куни бўлиб ўтади. “Олимпико” стадионидаги баҳс Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Шомуродов пайдо бўлиши билан кескин ўзгаришлар рўй беради!

Хушхабар: Шомуродовнинг келажаги ҳал бўлди!

Шу иш амалга ошса, Ҳусанов Ямал билан бирга ўйнайди!

17 ёшли бақувват футболчимиз Ҳусанов ортидан боради!

Ана холос: Ҳусановни қўллаб келган Холанд тез орада “Сити”дан кетадиган бўляпти

“Рома” фанатлари суперголдан кейин Шомуродов ҳақида нималар деяпти?

Шомуродов “топ-3”да! Элдор керакмас ўйинчидан қаҳрамонга айланди
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!