Премьер-лига клуб ўзбек легионери ҳақида нохуш хабар берди

  • 11 апрель, 10:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Қозоғистон Премьер-лигасида иштирок этаётган Туркистон вилоятининг  “Турон” клуби натижаларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари алоҳида қизиқиш билан кузатиб бормоқда.

Чунки жорий мавсум бу клуб ўз сафига тўрт нафар ўзбек футболчисини қўшиб олди. Шаҳбоз Умаров, Хуршид Мухторов, Одилжон Абдуомажидов ва Беҳруз Асқаров жамоанинг асосий ўйинчилари ҳисобланади.

Бу ўйинчилар орасида Шаҳбоз Умаровнинг жамоага таъсир катта. Аввалги клуби “Ордабаси”да Қозоғистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби бўлган легионеримиз туркистонликлар ўйинида муҳим фигура ҳисобланади.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Шаҳбоз Умаров олдиндаги ўйинларда қатнаша олмайди.

- Шаҳбоз Умаров машғулотда олган жароҳати туфайли олдиндаги учрашувларда қатнаша олмайди.

Шифокорларнинг маълум қилишича, Шаҳбоз сонидан олган жароҳати сабабидан яқин икки ҳафта ичида майдонга туша олмайди, - деб баёнот берди “Турон” клуби ўз баёнотида.

Таъкидлаш лозимки, ўз олдига катта мақсадларни қўйган туркистонликлар 12 апрель куни Қозоғистон кубоги нимчорак финалида “Атирау”га қарши майдонга тушиши керак.

Шаҳбоз Умаров 20 апрель куни Премьер-лиганинг бешинчи туридан ўрин олган “Астана”га қарши беллашувда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

26 ёшли ўзбекистонлик ҳужумкор футболчи биринчи тур якунларига кўра, Қозоғистон Премьер-лигасининг энг фойдали ўйинчиси совринини қўлга киритган эди. Умуман олганда, учта учрашувда майдонга тушган легионеримиз битта гол ва иккита ассист қайд этган.

Бир неча йилдан бери қўшни мамлакат чемпионатида ўйнаб келаётган ва “Ордабаси”нинг 2023 йил чемпионликни қўлга киритишига катта ҳисса қўшган Шаҳбоз Умаров “Турон” жамоасининг ҳақиқий етакчиси айланиб қолган эди.

Аслида “Пахтакор” тарбияланувчиси бўлган Умаровнинг профессионал фаолияти жуда қизиқ кечмоқда.

“Шерлар”нинг асосий таркибига кира олмаган Умаров 2018 йили “ОТМК” жамоасидан қўним топди ва ўша йили олмалиқликлар ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогига сазовор бўлди.

Шаҳбоз орадан уч йил ўтиб, БАТЭ сафида Беларусь кубогини қўлга киритди.

2022 йили “Ордабаси”га келган Умаров аввал Қозоғистон кубоги мусобақасида, бир йилдан кейин мамлакат чемпионатида ғолиб чиқди.

Совринлар жамғаришда ўзига яраша тажриба тўплаган маҳоратли футболчи Шаҳбоз Умаров энди “Турон” клуби тарихида ҳам чуқур из қолдиришни мақсад қилган.  

Шомуродов мухлисларга мурожаат йўллади!

Шомуродовга янги миссия юкланди!
Шомуродов пайдо бўлиши билан кескин ўзгаришлар рўй беради!

Ана холос: Ҳусановни қўллаб келган Холанд тез орада “Сити”дан кетадиган бўляпти

Шомуродов “топ-3”да! Элдор керакмас ўйинчидан қаҳрамонга айланди

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!