Шомуродов ўрнига “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган ҳужумчи келади
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ва спорт директори Тьягу Пинто “Кальяри”га трансфер қилинган Элдор Шомуродов ўрнини тўлдириш, тажрибали ҳужумчи қидирмоқда.
Аслида португалиялик мутахассислар бу жойга “Вест Хэм”да ўйнаётган италиялик ҳужумчи Жанлука Скамаккани олиб келмоқчи эди. Бироқ, Англия клуби 24 ёшли форвардни римликлар сўраганидек, ижарага беришни истамади.
Кейинчалик, Скамакка “Рома”га бориш фикридан қайтди ва Италиянинг бошқа гранд клублари билан музокара бошлайди. Айни пайтда, “Вест Хэм” ва “Аталанта” Скамакка трансфери бўйича келишувга эришгани айтилмоқда.
Таниқли инсайдер Никола Скирага кўра, бергамоликлар италиялик ҳужумчини А Серияга қайтариш учун Англия клубига 30 миллион евро бадал пули тўлайди.
Бундан ташқари, Жанлуканинг ўзи билан 2028 йилгача давом этадиган шартнома тузилади ва футболчи бонусларни ҳисобга олмаган ҳолатда ҳар мавсум учун 3 миллион евродан маош олади. Бу сумма Скамаккани “Аталанта” тарихидаги энг катта маош олувчи футболчига айлантириши алоҳида таъкидламоқда.
Қизиғи шундаки, Жанлука Скамакка 2020-2021 йилги мавсумда “Женоа” сафида Элдор Шомуродов билан бирга ўйнаган. Улар биргаликда жуда яхши тандем ташкил этгани италиялик экспертлар томонидан алоҳида эътироф этилган эди.
“Вест Хэм” ва “Аталанта”нинг ўзаро келишуви “Рома”нинг Жанлука Скамакка бўйича режаларини пучга чиқарди. Моуриньо эътиборини Англия футболида тажриба тўплаган бошқа форвард – Ваут Вегхорстга қаратди.
31 ёшли жисомнан бақувват ҳужумчи Нидерландия футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўз юртида “Эммен”, “Хераклес” ва “АЗ Алкмаар” жамоаларида ўйнаган футболчи 2018 йили Бундеслига вакили “Вольфсбург”га кўчиб ўтганди.
Германиядаги муваффақиятли фаолиятидан кейин уни Англия Премьер-лигаси вакили “Бёрнли” трансфер қилди.
Вухгорст янги жамоанинг асосий таркибига кира олмади. Натижада икки мавсумни аввал “Бешиктош”дан кейин “Манчестер Юнайтед”да ижарада ўтказди. Ўтган мавсум нидерландиялик футболчи манчестерлик сафида Премьер-лигада 17 маротаба майдонга тушиб, бирорта гол уролмаганидан кейин Эрик тен Хаг ўз ҳамюртининг трансферини тўлиқ сотиб олишдан бош тортди.
Натижада “Бёрнли”га қайтиб борган Ваут ўзига янги жамоа топиши талаб этиляпти. Премьер-лига клуби келаси мавсум ҳам унинг хизматидан фойдаланмоқчи эмас.
Трансфер экспертларининг айтишича, “Рома”нинг Вегхорстни бир мавсумга ижарага олиш таклифи нидерландиялик форвард учун янги имконият бўлиши кетиляпти. Чунки “Рома” янги мавсумда А Серия, Италия кубоги ҳамда Европа Лигасида ўйнайди. Моуриньо жамоасида ҳужумчи етишмовчилиги бор.
Шу боис, римликлар “Кальяри”га ўтиб кетган Элдор Шомуродовнинг ўрнига айнан Ваут Вухгорстни олиб келишни энг маъқул вариант сифатида кўрмоқда.
Фикрлар