Шомуродов – энг кучли лигада ўйнайди!

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси –  IFFHS 2023 йил якуни бўйича жаҳоннинг энг кучли футбол лигалари рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Италия А Серияси йилнинг энг кучли лигаси сифатида эътироф этилди. Италия чемпионати юқори дивизиони бу номга 12-маротаба лойиқ топилди. Ўтган гал А Серия вакиллари умумий рўйхатда бешинчи ўринга жойлаштирилган эди.

Дунёнинг энг кучли лигасида Ўзбекистондан ҳозирча бир футболчи бор. Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябридан бери А Серияда ўйнаб келмоқда. 28 ёшли ҳужумчимиз энг кучли лиганинг тўрт клуби – “Женоа”, “Рома”, “Специя” ва “Кальяри” формаларини кийган.

369945937_18286952761131711_4721679717032628582_n

Шомуродов А Серияда тўртта клуб сафида жами 91 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 8 та ассист ёздириб қўйган.

IFFHS рейтингида А Серия кучли учликка кирган Англия Премьер-лигаси ва Испания Ла Лигасини ортда қолдирди.

Европанинг кучли бешлик чемпионатларидаги иккинчи вакилимиз Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган Франция чемпионати олий дивизиони – Лига 1 клублар рейтингида олтин ўринга лойиқ топилди. “Кўҳна қитъа”нинг “топ-5” лигалари ораси – тўртинчи поғонага Бразилия чемпионатининг киргани французларни олтинчи ўринга, Германиянинг Бундеслигасини бешинчи ўринга тушириб қўйди.

“Ланс” ҳимоячиси ҳисобланган Абдуқодир Ҳусанов ўтган ёз Францияга кўчиб ўтганди. 19 ёшли марказий ҳимоячимиз ҳозирча, Лига 1 доирасида олти маротаба майдонга чиқди.

773529_recommended

Ўзбекистонлик футболчилар ўйнаётган Туркия Суперлигаси 12-поғонада қайд этилган. Бу чемпионатда Отабек Шукуров икки йил давомида “Фотиҳ Карагюмрюк” жамоаси шарафини ҳимоя қилди ва айни пайтда бошқа клубга ўтиш ҳаракатида юрибди. Тажрибали ярим ҳимоячимиз турк клуби сафида жами 46 та ўйин ўтказиб, битта гол ва иккита ассист муаллифи бўлган.

Суперлигада яна бир ҳамюртимиз Ҳусниддин Алиқулов ҳам бор. Ўтган ёз “Ризеспор” билан шартнома тузган ҳимоячи ҳозирча ўнта ўйинда қатнашди.

Икки легионеримиз – Амирбек Бақоев ва Рустам Турдимуродов ўйнаган Беларусь олий лигаси 58-ўринга лойиқ топилди. “Энергетик-БГУ”даги легионерларимиздан Амирбек 23 та ўйинда иккита тўп киритди, Рустам ўн марта майдонга тушди.

Уч нафар футболчимиз – Аббосбек Файзуллаев, Умарали Раҳмонов ва Рустам Ашурматов илк бор фаолият юритаётган Россия Премьер-лигаси умумий рейтингнинг 59-қаторидан жой олди. Россия чемпионати бир йил ичида 80-ўриндан 21 поғона кўтарилгани эътиборга молик.

Файзуллаев легионер сифатидаги илк мавсумида ЦСКА таркибида Премьер-лигада 13 та учрашувда иккита гол урган бўлса, “Рубин” ўйинчилари – Ашурматов 8 та, Раҳмоналиев 9 та ўйинда қатнашди.

455ae46f5f7a5a8e5cf8630317ae4128653ea9ded8d33757155178

УЕФА вакилларидан Қозоғистон Премьер-лигаси ҳам катта ўсишга эришиб, бир йил ичида 132-ўриндан 82-поғонага кўтарилди. Бу мамлакат тарихида биринчи маротаба чемпионликни қўлга киритган “Ордабаси” жамоасида ўзбек футболчиларидан Бобур Абдухолиқов ва Шаҳбоз Умаров тўп тепди. Чемпионлик мавсумида Бобур 26 та учрашувда еттита гол урди. Шаҳбоз эса, 22 та ўйинда рақиблар дарвозасини уч марта ишғол қилди.

Осиё мамлакатлари орасида энг кучли лига умумий рейтингда 31-қатордан жой олган Жанубий Корея чемпионати юқори дивизиони бўлди.  Қитъада кучли учликдан жаҳон юлдузларини жалб қилаётган Саудия Арабистони ва Япония чемпионатлари жой олди. Улардан кейинги ўринда Ўзбекистон Суперлигаси жойлашди.

Бизнинг суперлигамиз умумий рейтингда ўн поғона пастлаб, 67-қаторга тушиб қолган.

Таиландлик футболчи Ўзбекистонни қандай ютишмоқчи эканини айтиб қўйди

Ўзаро илк ўйинда 9 та гол ёхуд Ўзбекистон ва Таиланд ўйини олдидан зўр фактлар!

Муросасиз кураш: Ўзбекистон ва Таиланднинг энг кучли томони қайси?

Легионеримиз янги жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди

Шомуродов фаолиятида янгилик бўлиши кутиляпти!

Ўзбекистон “қора анъана”га чек қўйди ёхуд Қатардаги рекордлар, сенсациялар ва фактлар

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!