Шомуродовдан бунақасини кутмаган эдик!

А Серия ўйинларини таҳлил қилиб бораётган экспертлар олтинчи тур якунлари бўйича ўз хулосаларини тақдим этмоқда.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари мухлислик қилаётган “Кальяри” жамоаси бу турда ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган “Милан” жамоасини қабул қилиб, ўйинда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

6514938d6690c

Бу муваффақиятсизлик туфайли Клаудио Раньери жамоаси мусобақа жадвалининг энг охирги поғонасига тушиб қолди. Биз учун қизиқ бўлгани, “Милан”га қарши баҳсда Элдор Шомуродов йигирма дақиқадан кўпроқ ўйнади. Бироқ жамоасига ҳеч қандай ёрдам бера олмади.

Италия футболини ёритаётган манбалардан бири –  https://www.tuttomercatoweb.com сайти экспертлари олтинчи турда энг паст балл тўплаган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди. Бу жамоага олтинчи турда майдонга тушган барча ўйинчилар орасидан ўзини кўрсата олмаганлари киритилди.  

Ушбу жамоа қуйидагича кўриниш олди.

Дарвозабон:

Борис Радунович (“Кальяри”) 5,50 балл;

Ҳимоячилар:

Рауль Белланова (“Торино”) 5,50 балл;

Руан Трессольди (“Сассуоло”) 5,50 балл;

Маттео Ловато (“Салернитана”) 5,33 балл;

Адам Марушич (“Лацио”) 5,50 балл;

Ярим ҳимоячилар:

Валас (“Удинезе”) 5,42 балл;

Альберто Грасси (“Эмполи”) 5,50 балл;

Никола Влашич (“Торино”) 5,50 балл;

Ҳужумчилар:

Эрик Ботейм (“Салернитана”) 4,70 балл;

Лоренцо Лукка (“Удинезе”) 5,40 балл;

Элдор Шомуродов (“Кальяри”) 5,40 балл.

Кўриниб турибдики, бу рамзий терма жамоага “Кальяри”дан икки ўйинчи – дарвозабон Борис Радунович ва ҳужумчи Элдор Шомуродов киритилган.

Сербиялик посбонда кейинги пайтларда қўпол хатоларга йўл қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. Борис Радуновичининг иккита хатоси “Милан” футболчиларига бир жуфт тўп киритиб, ғалабани илиб кетишига имконият яратди.

Элдор Шомуродов эса, асосий вазифаси – гол уришни уддалай олмаяпти. Легионеримиз жорий мавсумда А Серияда олтита ва Италия кубогида битта ўйинда майдонга тушиб, ҳали бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга ошира олгани йўқ.

gettyimages-1578055584-612x612

Шомуродов А Сериядаги охирги голини  2023 йилнинг 2 апрель куни киритган. “Специя” таркибида “Салернитана” дарвозасига киритилган тўп Элдор учун ўтган мавсумдаги ягона гол ҳисобланади.

Легионеримизнинг голи жамоасини чемпионликка яқинлаштирди, ўзи эса...

Легионеримиз қаҳрамонлар қаторида

Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

Шомуродовдан қандай қилиб максимум фойда чиқариш мумкин?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бахриддин М.З.
29/09/2023 21:23
Кальяри В серияга тушса, Шомани миссияси бажарилади.
ЯНГИ рекорд кетма - кет Женоа, Специя ва Кальярини В серияга туширган илк ўйинчи.
&
Бахриддин М.З.
01/10/2023 08:16
Безтольковый шома, скора будет дома
ХОЛМУРОДОВ АМИР
30/09/2023 20:02
Тезрок кайтмасанг пастга шунгибчукиб кетасан.
ХОЛМУРОДОВ АМИР
30/09/2023 20:01
Шома все домой Сурхон кутвотти сани эркин агент сифатида
Жабборов Ахмаджон
30/09/2023 18:25
Пора домой
&
Азизжон
29/09/2023 23:52
Шома скоро дома