Шомуродовга – бир умрлик шартнома!

TIGGO 2 PRO

“Рома” Европа лигаси чорак финал биринчи учрашувида “Атлетик” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан кейин Рим аҳли бу муваффақиятни нишонлашни тўхтатгани йўқ.

Айниқса, сўнгги сонияда гол уриб, муҳим ғалаба сабабчиси бўлган Элдор Шомуродов шаънига тинимсиз мақтовлар ёғилмоқда. “Рома” мухлислари ижтимоий тармоқларда ўзбек футболчисига бўлган муносабатини билдиряпти.

Sports.uz портали римлик мухлисларнинг Элдор Шомуродов ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ўзбекистон футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола қилишни давом эттиради.

Daniele Puppio:

Шомуродовга камида уч йиллик шартнома беринглар. Биз буни қучоқ очиб кутиб оламиз.

Thomas Adamek:

Жуда муҳим гол. У бизни чорак финалга етаклайди. Раҳмат, Элдор!

Fabrizio Falconi:

Элдор, биз сени яхши кўрамиз.

Nik Asr:

Бир дақиқада нималар юз бериши мумкинлигини кўрдик. Элдорнинг голи туфайли ғолиб чиқдик.

Stefano Salvatori:

Элдор бу оламда энг чиройли исмга айланди.

Renato Biagiutti II:

Ҳақли ғалаба, Элдорга катта раҳмат.

Fiammenghi Goffredo:

Элдор тўпурар бўлмаслиги мумкин, лекин доим “Рома” либоси учун юрагини бериб ўйнайди.

Luca Libertino:

Элдор, биз мухлислар сени яхши кўрамиз.

Gianluca Somma:

Элдор феномен.

Luca Cutolo:

Элдор мени тилдан қолдирди...

Rosella Ciotti:

Шомуродов бир зарба билан ҳаммасини ўзгартириб юборди.

Gianluca Nanni:

Элдор ҳар бир танқидга муносиб жавоб бериб қўйди...

Paolo Calderoni:

Энди Элдор Испанияда ҳам гол уриши керак.

Libero Testa:

Элдор, бутсангни бир пойини Довбикка бер, ўзининг бутсасида сирпаниб кетяпти...

Giovanni Maddalena:

Энди Клаудио Раньери асосий ҳужумчи кимлигини аниқлаб олиши керак. Элдорни бошланғич таркибга тасдиқлаган маъқул. Шомуродов бу гал ҳам ким муҳимлигини кўрсатди.

Lino Lamanna

Шомуродовнинг шартномасиниқ айта кўриб чиқиш лозим.

Alessio Alessio

Элдор ўйинни ўзгартириб юборишга қодир. Шомуродов, фаолиятинг қаерда давом этишидан қатъи назар, мен доим сени қадрлайман. Чунки сен, доим чин юракдан ўйнайсан.

Marko Paolucci:

Бу голни ҳеч қачон унутмаймиз. Раҳмат Элдор. Шомуродовга бир умрлик шартнома беринг!

Marco Mtz:

Шомуродов абадий Римда қолсин...

Mario Caso

Элдорга “Олтин тўп” ва 100 миллион евро мукофот беринг...

Domiziana Rollo:

“Рома” хўжайини бўлганимда Шомуродовни жамоада олиб қолардим...

Enrico Venti:

Элдор машаққатли меҳнат билан асосий таркибдан ўзига жой очмоқда.

Valentina Fracassi:

Шомуродов, супергол учун сенга алоҳида раҳмат!

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов жорий мавсумда барча турнирларда 25 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига бешта гол урди  ва жамоадошларига учта ассист узатди. 

Ҳусановга фанатлар яна қандай лақаб беришди?

Италиялик мухлис: Ўғил кўрсам, исмини Элдор қўяман!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilyosjon Turdaliyev
08/03/2025 09:49
Shomaroma