Шомуродовни танқид қилганлар қани?

А Сериянинг 15-турида “Женоа” ўз майдонида “Лацио”ни қабул қилиб, бир очкони қўлга киритди. Ўйиннинг иккинчи ярмида майдонга тушган Элдор Шомуродов жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. У майдонни катта тезликда босиб ўтиб, Маттиа Дестрони қулай позицияга чиқарган пас берди ва генуяликлар жавоб голини урди.

Элдорнинг ўйини “Женоа” мухлисларига манзур бўлмоқда. Улар ҳамюртимизнинг ҳаракатларини ижтимоий тармоқларда муҳокама қиляпти ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.

Эътиборингизга генулиу футбол ишқибозларининг “Лацио” билан бўлган учрашувдан кейин Шомуродов ҳақида билдирган фикрларини ҳавола этамиз.

Luigi Bozzano:

Шомуродов учрашув тақдирини ҳал қила олиш қобилиятини яна бир карра намойиш этди. Италия кубоги доирасида “Сампдория”га қарши ўтказилган учрашувдаги каби тўпни бутун майдон бўйлаб олиб ўтди ва голли пас узатди. У жуда фойдали ўйинчи!

135574797_4192617674082454_8272958649830949904_o_1

Ariano Merlo:

Мен учрашув бошидан Марко Пьяцани биринчи дақиқадан ўйнатиш хато эканини билгандим. Баллардини Элдорни майдонга туширганидан кейин Шомуродов ва Дестро дуэти жамоа ўйинини қандай ўзгартириб юборганини ҳамма кўрди. Менимча, мана шу икки ҳужумчи асосий таркибда бирга ўйнаши керак.  

Daniele Sturla:

Шомуродов ва Дестро ўзаро ҳамкорликда зўр ўйнаяпти. Улар бир бирини жуда яхши тушунади. Бу ҳолатда Горан Пандев захирада қолиб кетиши мумкин. Аслида у фахрий футболчи ва бошланғич таркибда ўйнашга қийналяпти. Очиғини тан олайлик, анчадан бери жамоанинг ҳужум чизиғи янгиланишини кутаётган эдик. Мана шу кунлар ҳам келди.

Carlo Cibrario:

Баллардини Шомуродовга ишонмаётган эди. Энди жаноб фикрини ўзгартиришга мажбур бўлади. Элдор жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди.

Amilcare Giopp:

Кўпчилик ўзбек футболчиси ўзига сарф қилинган маблағларни оқлай олмаётганини гапирмоқда. Бу сафсата. Фактларга эътибор беринг. У майдонда жами 533 дақиқа ўйнади. Бу вақт мобайнида Элдор битта гол урди, иккита голли пас оширди, унинг хавфли зарбасидан кейин Дестро “Милан” дарвозасини ишғол қилди. Ўзбек ҳужумчиси 533 дақиқа ичида жамоанинг тўртта голида бевосита иштирок этди. Ажойиб самарадорлик. Кимлардир шунда ҳам уни танқид қилмоқда!

Riccardo Visconti: (Amilcare Giopp фикрига жавобан)

Уни танқид қилаётганлар футболни тушунадиган одамлар эмас, балки фақат голлар сонига қараб, хулоса қиладиганлардир. Қолган ҳамма Шомуродов жуда фойдали ўйинчи эканини яхши англаб турибди.

135524930_4192618680749020_1662650450485353736_o

Manrico Gianelli:

Менга бу ўзбек футболчисининг бўйи баланд бўлишига қарамай, фантастик даражада тезкорлиги доим ёққан. Буни “Сампдория” ва “Лацио”га қарши ўйинларда кўрдик. У ўз жарима майдончасидан рақиб дарвозасига бўлган масофани бир ўзи босиб ўта олади.

Franco Truscello:

Шомуродов бизга керак эмас, деб танқид қилаётганлар қанисиз?

Шомуродов бош мураббий фикрини ўзгартириб юборди!

Шомуродовга янги имконият туғилди...

Шомуродов ёки Пёнтек? Элдорга қарши 7 факт!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Azamjon Axmedov
04/01/2021 20:30
Шомуродовни Италия А сериясида ажойиб тўп суриши ўзбек футболини кучайтиришга қўйилган мухим қадам
Дилшод Даврлнов
04/01/2021 19:32
Элдор олга мухлисларинг Узбйкистон Гол кутади ва ишонади охиригача ОМАДОМАДОМАД ГОЛГОЛГОЛ
&
Marufjon
04/01/2021 18:35
Шомуродов мехнаткашлиги ва камтарлиги билан жудаям кўплаб мухлислар қалбидан жой олади худо хохласа
Doniyor Azizov
05/01/2021 17:25
Қачонки Элдорга ўхшаб кучли 5 лик чемпионатларида ўйнайдиган 10 лаб футболчиларимиз етишиб чиқади, кейин Ўзбекистон миллий ТЖ си ЖЧ да қатнашади.
77 77
04/01/2021 19:11
Балладини сехирлик таёкчаси булди шомиродов
&
KIND PRINCE original
04/01/2021 23:56
Элдор кара Сани бутун бошли Узбекистон куллаб кувватлавати. Кибрланиб кетмасдан янада уз устингда ишла. Халкингни сандан умиди котта. Сан узбек углонисан узини курсат кимлигини курсат. Юртимизни Биргина Италиягамас дунёга танитишини биз мухлисларинг хохлимиз. Факат ва факат ОМАД
&
Ilhom Raxmonov SHerobod
06/01/2021 00:18
Eldorga albatta ishonamiz
&
Ilhom Raxmonov SHerobod
06/01/2021 00:18
Eldorga albatta ishonamiz