Шомуродовнинг имкониятларини “Тоттенхэм” синовдан ўтказади!

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов келаси мавсум ҳам “Рома”да қолиши ҳақида хабар бергандик.

Легионеримиз римлик “бўрилар” сафида келаси мавсумга тайёргарлик кўради.

Жозе Моуриньо шогирдлари олдинда жуда катта синовлар кутмоқда. “Рома” энди ўртамиёна клубдан юқори мақсадлар сари курашадиган грант жамоа даражасига кўтарилиши шарт. Бош мураббий ва футболчилар олдига навбатдаги чемпионатда кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигасига йўлланма олиш, Италия кубоги ва Европа лигасида ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган.

Клуб мутасаддилари мавсумолди тайёргарлик жараёнида “Рома” учун ўртоқлик учрашувларини ташкил қилиш ишларини ҳозирдан аниқлаштириб қўя бошлади. Унга кўра, Конференциялар лигаси ғолиби 30 июль куни “Тоттенхэм” билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Лондон клуби учун ҳам келаси мавсум ўта муҳим ҳисобланади. “Тоттенхэм” бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Чемпионлар лигасида ўйнайди.

“Рома” ва “Тоттенхэм” ўртасидаги ўртоқлик ўйини Исроилнинг Хайфа шаҳрида ташкил этилади.

124bf8c70031973f3bce9cc96768227c

Унгача, Рим клуби режаларида Жанубий Кореяга бориб келиш режаси ҳам бор. Моуриньо шогирдлари Осиё майдонларида ҳам ўртоқлик ўйинида қатнашади. Хусусан, “Рома”нинг тайёргарлик режасига 16 июль куни Испаниянинг “Севилья” жамоасига қарши ўтказиладиган ўйин ҳам киритилган.

“Севилья” бу йилги чемпионатни кучли тўртликда якунлади ва андалусияликлар ҳам келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этади ва бўлажак мусобақада пухта тайёргарлик кўриш мақсадида мавсумолди йиғинига катта эътибор қаратмоқда.

Бу ўртоқлик учрашувларида Жозе Моуриньо келаси мавсум жамоада қоладиган ўйинчилар, хусусан, Элдор Шомуродовнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказади. 

Мхитарян қийин танлов қилиши керак

“Рома”нинг арманистонлик легионери Генрих Мхитарян қийин танловни амалга ошириши керак бўляпти.

Яна бир ойдан кейин футболчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси якунига етади. Жозе Моуриньо 33 ёшли универсал ўйинчини жамоада сақлаб қолишни истамоқда. Бироқ, клуб мутасаддилари Генрихга маъқул келадиган таклиф бергани йўқ.

Вазиятдан “Интер” унумли фойдаланиб қолмоқчи. Миланликлар тажрибали плеймейкерга икки йиллик шартнома ва ҳар бир мавсум учун 3,5 миллион евродан маош таклиф қиляпти. Бундай шароит Мхитарянга маъқул келгани айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳали Мхитарян ҳеч бир таклифга розилик бергани йўқ. Футболчи клублардан бироз ҳордиқ чиқариб, кейин қарор қабул қилиш учун муҳлат сўраган.

Демак, “Рома” ҳам, “Интер” ҳам арманистонлик ярим ҳимоячининг бир қарорга келишини кутишига тўғри келади.

Мхитарян якунланган мавсумда 44 та учрашувда бешта гол ва тўққизта ассист муаллифи бўлди.

0-1629094896-Diyora-post-material

“Рома” армон бўлиб қолди

Мавсумни ижара асосида “Милан”да ўтказган тажрибали ҳимоячи Алессандро Флоренци ўзи тегишли бўлган клуб – “Рома”нинг Конференциялар лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди.

- “Рома”нинг ғалабасидан хурсанд эканимни яшира олмайман. Мени афсуслантирган энг катта нарса “Рома” билан бирор совринни юта олмаганим, - деди Алессандро Флоренци.

Шундай бўлса-да, 31 ёшли ҳимоячи учун мавсум омадли якунланди. У Милан таркибида Италия чемпиони бўлди. Бундан ташқари, миланликлар унинг трансфер ҳуқуқини Рим клубидан тўлиқ сотиб олиш бўйича музокара ўтказмоқда.

Флоренци Миланда қолиши учун чемпион жамоа “Рома”га 4,5 миллион евро миқдорида бадал пули тўлаши керак.

327119

Шомуродовга “Рома”дан янгилик!

Ўрунов “Спартак”га қайтади! Кейинчи?..

Шомуродов жамоаси Конференциялар лигасидаги ғалаба учун қанча пул олади?

Бирортанг Шомуродовга етолмадингку!

“Спартак” Ўруновни суҳбатга чорлади. Мақсад аниқ!

Легионеримиз: Мураббий мен билан гаплашмай қўйди!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!