Шомуродовнинг қадами қутлуғ келган ўйиндан кейин Моуриньо нималар деди?

А Сериянинг 12-турида “Рома” футболчилари “Верона” майдонидан ўта муҳим билан қайтди. Навбатдаги уч очко пойтахтликларни кучли тўртликка қўшди. Лекин Жозе Моуриньо шогирдлари бу учрашувда ғалаба қозониш учун анчагина тер тўкишига тўғри келди.

Ғалабани Моуриньонинг одатдаги жанговар таркиби вакиллари эмас, балки захирадан ўйинга қўшилган футболчилар таъминлади.

Баҳс римликлар учун муваффақиятсиз бошланди. “Верона” ўз майдонида анча дадил ўйнади. 27-дақиқада Павел Давидович Руй Патрисио қўриқлаётган дарвозасини ишғол қилди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб, польшалик футболчи антиқаҳрамонга айланди. Баҳсга бор вужуди билан киришиб кетган Давидович Николо Дзаньолога нисбатан ўта қўпол фол ишлатди ва тўғридан-тўғри фол қизил карточка билан майдондан ҳайдалди.

Биринчи бўлим сўнггида Николо Дзаньоло ҳисобни тенглаштирди.

“Рома” ғалаба учун арча курашди. Бироқ, ғалаба тўплари Элдор Шомуродов майдонга тушганидан кейин киритилди. Бир сўз билан айтганда, легионеримизнинг қадами қутлуғ келди. Ўйин қаҳрамони 18 ёшли Кристиан Вальпато бўлди. Аввал ўзи гол урган италиялик футболчи кейин Стефан Эл-Шааравига ассистентлик қилди.

шомуродов

Ўйиндан кейин римликлар бош мураббийи ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

- “Верона”ни табриклайман, улар очко олиш учун жуда қаттиқ курашди. Уларнинг ёш мураббийи ўн киши бўлиб қолган жамоа ўйинини жуда яхши ташкил қила олди. Улар бизни анча қийнади. Улар охиригача курашди.

Икки юзламачилик қилмайман ва ғалабадан мамнунман. Мусобақа жадвалидаги вазият жуда мураккаб.

Одатда, ўйиндан кўпроқ нарса қила олардим деган ҳис-туйғу билан чиқаман, лекин бу гал бундан ортиқ бирор нарса қила олмаслигимни билдим. Мен Вальпатонинг истеъдодига ва Матичнинг тажрибасига ишониб, қўлимдан келган барча ишни қилдим.

90-дақиқага бориб ғалаба қозонсанг бу омаддек кўринади. Лекин биз бу омадли онларни 45 дақиқа кутдик.

Дзаньолонинг жамоавий ўйинчи сифатида бизга ёрдам бераётганини алоҳида таъкидлайман. Шунинг учун унинг кам гол ураётгани ёки икки-учта вазиятни қўлдан чиқараётганига эътибор қаратмайман.

Николо майдонда борини беради, рақибларни ўзига нисбатан кўп фол ишлатишга мажбур қилади, баъзан босим қилишни ошириб ҳам юборади.

“Рома” ёшларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Примверада шуғулланиш бошқа, лекин вақти вақти билан биринчи жамоага жалб этилиш бу футболчи фаолиятида муҳим жараён. Масалан, Бове асосий жамоага қабул қилинган эди. Августнинг охиридан бери биринчи жамоага жалб қилиниб келаётган Вольпато клуб билан янги шартнома қилиб, сафимизга қўшилди.

У ҳали анча ёш ва ҳар куни нималарнидир ўрганиши керак, бироқ у ҳозирнинг ўзида асосий таркиб ўйинчиси, мен унга бирлр вазифа юкласам буни аҳмоқлик учун қилмайман, балки унинг салоғияти ва қўлидан келишига ишониб шундай қарорга келаман.

“Лацио” билан бўладиган дерби мени умуман қизиқтирмайди. Мени олдимизда турган ҳар қандай учрашув ўйлантиради. Агар мураббий фақат олдида турган баҳсга эътибор қаратмаса, бу яхшилик билан тугамайди. Буни ана шундай хатони бошимдан ўтказганим ва бу туйғу билан яшаш қийинлигини билганим учун айтяпман. Агар футболчиларимдан бири дерби ҳақида гапираётган бўлса, демак у катта хатога йўл қўйяпти, - деди Жозе Моуриньо.

f684929cbbe69cc849539f356e2cdd82-quality_70Xresize_1Xallow_enlarge_0Xw_835Xh_0 (1)

Таъкидлаш жоизки, олдинда “Рома”ни иккита жиддий учрашув кутиб турибди. Моуриньо шогирдлари 3 ноябрь куни Европа лигаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини “Лудогорец”га қарши ўтказади ва уч кундан кейин А Сериянинг навбатдаги турида Рим дербисида “Лацио”ни қабул қилади.

Қийин ғалабада Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

Энг кучли футболчимиз Европани эмас, Хитойни танлаганига изоҳ берди

"Арсенал" сўраган легионеримизни жамоаси Англияга қўйиб юбормаган экан...

Шомуродовга “Рома”дан кетишни тавсия қилишди...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!