“Шўртан” собиқ футболчисини жамоага қайтарди!

TIGGO 2 PRO

Шерзодбек Абдураимов “Шўртан”га қайтди, деб хабар бермоқда клубнинг матбуот хизмати. 

Хабарингиз бор, Суперлигага қайтган клуб трансферлар ойнасида бир нечта футболчиларни харид қилган ҳолда, таркибни кучайтирмоқда. Шу билан бирга, жамоанинг собиқ посбони ҳисобланган Шерзодбекни ҳам янги мавсумдан аввал клубга қайтарди. Мазкур футболчи 2023 йил ва ўтган мавсум бошида гўзорликлар сафида ҳаракат қилган. 
 
“Шўртан” ПФК матбуот хизматининг маълумотига кўра, 26 ёшли моҳир посбон клуб билан бир йиллик келишувга эришиб, мавсум сўнггига қадар жамоа билан қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!