“Шўртан” янги бош мураббий билан келишувга эришди

 

ПРО-Лига қатнашчиси Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси яқинда бош мураббий Асрор Алиқуловни истеъфога чиқарганди. Шундан сўнг клуб раҳбарияти бош мураббийликка бир қатор номзодларни кўриб чиқди ва уларнинг айримлари билан музокара ўтказди.

Якунда эса “Оқ бўрилар” Ёркин Назаровнинг номзодида тўхталишга қарор қилди.  Шу кунга қадар асосан болалар футболида яъни “Бунёдкор” академиясида ёшлар билан ишлаган Ёрқин Назаров “Шўртан”дан тушган таклифни қабул қилди, дея маълум қилади клуб матбуот хизмати.

Айтишларича унга Мурод Отажонов яқиндан ёрдам беради. Айни дамда “Шўртан” вакиллари янги мураббийларнинг хужжатларини расмийлаштириш ишларини олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!