Шоу: "Вазият бемаъниликкача ҳам боряпти"
Англия терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу жамоадоши Харри Магуайрнинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳолати ҳақида гапирди. Сўнгги пайтларда инглиз клуби мухлислари футболчини тез-тез танқид қилишаётган эди.
"Ҳар бир ўйинчи ёмон ҳаракатлари учун танқидларни қабул қилиб олиши мантиқан тўғри ҳолат, аммо Магуайр мисолида буни жуда ҳам ошириб юборишди. Бу эса нотўғри, баъзида вазият бемаъниликкача ҳам боряпти", - дейди Шоу.
Маълумот учун, 29 ёшли инглиз футболчиси жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида АПЛда 4 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар