Шу футболчини олсангиз, барака топасизлар!

“Челси”нинг собиқ ўйинчиси Густаво Пойет клуб раҳбариятига  “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кундени олишни тавсия қиляпти.

Гап шундаки, Жюль Кунде 2018 йилда Густаво Пойет қўл остида “Бордо” жамоасида ўйнаган ва уругвайлик мутахассис ўз шогирдининг имкониятларини жуда яхши билади.

- Жюль Кунде ҳар бир учрашувда тўлиқ ўйнаган профессионал ва 19 ёшида қўрқмай масъулиятни ўз бўйнига оларди. Бу йигитни яхши биламан. Марказий ҳимоячи учун керакли бўлган барча сифатларни пухта ўзлаштирган.

Жюль Кунде мураббийнинг гапини эшитадиган футболчи ва доим ўсишга ҳаракат қилади. “Челси” унга идеал вариант. Жюль кучли футболчи ва ёзда Англияга кўчиб ўтса, ҳайрон бўлмайман, - деди Густаво Пойет.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!