Шу ишни эплолмасанг, кетасан Моуриньо!
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Жамоани 2021 йилнинг ёзида қабул қилиб олган португалиялик мутахассисга Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиш вазифачси юклатилган.
La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, “Рома” бу мавсум Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, Моуриньо ўзига бошқа иш топишига тўғри келади.
Таъкидлаш керакки, Моуриньо вазифани бажариш учун қимматбаҳо трансферларга эҳтиёж борлигини таъкидлаб келади. Бироқ, спорт директори Тьягу Пинто ҳозирги футболчилар билан энг нуфузли мусобақа йўлланмасини қўлга киритиш мумкин, деган фикрни илгари сурмоқда.
Сўнгги пайтда португалиялик мураббий клубнинг трансфер сиёсатидан норозилигини билдирмоқда.
Фикрлар