Симеоне Мессини илк бор “тиз чўктирди”.

Ла Лига 10-турининг марказий учрашувида “Атлетико” ўз майдонида “Барселона” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Статистика мутахассисларининг маълумот беришича, мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне Испания чемпионати доирасида рақиб сафида Лионель Месси ўйнаган учрашувда илк маротаба ғалаба қозонди.

Бунгача аргентиналик мутахассис шогирдлари сафида Месси ўйнаган “Барселона”ни ўн еттита баҳс давомида мағлуб  эта олмаган. 11 та учрашувда каталонияликларнинг қўли баланд келган ва олтита беллашувда кучлар тенг келган.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги статистика фақат Ла Лигага тегишли бўлиб,  “Атлетико” Европа Чемпионлар лигаси ва Испания Суперкубоги учрашувларида Месси ўйнаган ўйинларда ҳам ғалабага эришган.

Пирло ҳайдаётган чемпионнинг бозори қайнай бошлади

“Барселона”да қадри қолмаган Гризманнга янги жамоа топилди

Гвардиола бир жуфт супертаклифни рад этди

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар