Симеонени

Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти жамоанинг қайд этаётган натижаларидан норози бўлмоқда.

Айтиш керакки, “матрачилар” айни дамда 25 очко билан Ла Лига мусобақа жадвалида 6-ўринда боришмоқда.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “Атлетико” Диего Симеонени истеъфога чиқарган тақдирда, аргентиналик мутахассис "Арсенал"да иш бошлаши мумкин. Чунки, яқиндагина Унаи Эмерини истеъфога чиқарган “канонирлар” унинг ўрнига вақтинча бош мураббий вазифасини бажараётган Фредди Юнгберг ўрнига муносиб номзод қидиришмоқда ва бу борада улар Симеонени асосий номзод сифатида кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” айни дамда Англия премьер-лигасида 10-ўринда бормоқда.