Симона Халеп Америкада шарманда бўлди
Ads
Руминиялик Симона Халеп Америка очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида кутилмаганда мағлубият аламини тотиб кўрди.
 
Симона ушбу босқичда америкалик Тэйлор Таунсендга қарши кортга чиқди ва 2:6, 6:3, 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.
 
Шу тарива Таунсенд фаолиятида илк маротада мазкур турнирнинг учинчи даврасига чиқди. Энди у ушбу босқичда бошқа бир руминиялик теннисчи Сорана Кирстяга қарши баҳс юритади.