Сингапур мураббийи: Ўзбекистонни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз
Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Сингапур терма жамоаси бош мураббийи Тацума Йошида иштирок этди.
- Барча билади, Ўзбекистон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири. Бизни кучли қарама-қаршилик кутяпти. Рақобатли ўйин бўлади. Очко олишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистонни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Ҳали бор потенциалимизни рўёбга чиқаришга улгурмадик. Умид қиламанки, менинг жамоам бу сафар 100% имкониятини ишга солади, - деди Сингапур терма жамоаси устози.
Ўзбекистон ва Сингапур терма жамоалари ўртасидаги беллашув Тошкент вақти билан эртага 23:00да старт олади.
Фикрлар