"Сити" "Арсенал" футболчисига кўз тикмоқда

"Манчестер Сити" "Арсенал" ҳимоячиси Нуну Таварешни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда "Metro" нашри ёзмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, трансфер январдаёқ амалга ошиши кутилмоқда. Тавареш ёзда "Бенфика"дан 8 миллион евро эвазига "канонирлар" сафига кўчиб ўтганди. 

Жорий мавсум 21 ёшли футболчи 14та ўйинда майдонга тушиб, битта голга ассистентлик қилган. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Transfermarkt" портали Нунуни 7 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!