“Сити“ етакчиси муҳим ўйинлар олдидан жароҳат олди
“Манчестер Сити“ футболчиси Рубен Диаш жароҳат олди. Ҳимоячи тахминан 6 ҳафтага сафдан чиққани айтилмоқда.
“Goal.com“ нашрининг хабар беришича, Диашнинг “Питерборо“га қарши кубок учрашувидан сўнг жароҳати жиддий эканлиги маълум бўлган. Шу тариқа, португал 6 ҳафта ичида МЮ, “Ливерпуль“ каби кучли рақибларга қарши баҳсларни ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Шунингдек, “шаҳарликлар“нинг яна бир ҳимоячиси Натан Аке ҳам Манчестер дербисида майдонга туша олмаслиги айтилмоқда. Унда ҳам кичик жароҳат бор.
Фикрлар