«Сити» мураббийи Гвардиола учун асосий фаворит аниқ

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола, агар клуб шикоят йўллаш натижасида ЧЛда иширок этиш ҳуқуқини қайтариб олмаса, катта эҳтимол билан Англия клубини тарк этади. 

49 ёшли мураббийни ўз жамоалари бошқарувида кўришни жуда ҳам кўп клублар хоҳламоқда. Бу клублар ичида «Барселона», «Бавария» ва «Пари Сен-Жермен»ни айтишимиз мумкин.

Аммо италян нашрлари Гвардиола учун «Ювентус» асосий давогар эканлигини айтишмоқда. Нашрнинг фикрича, Гвардиолани жамоага таклиф қилиш фикри бир неча йилларан бери кун тартибида турмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!