“Сити”нинг икки ўйинчисига жиддий харидор чиқди. Уларда эса, Гвардиола кутаётган юлдуз бор!

  • 14 апреля, 10:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Германиянинг амалдаги чемпиони “Байер” жорий мавсум ўз унвонини муносиб ҳимоя қила олгани йўқ. “Бавария” яна Бундеслига тахтига қайтишга яқин турибди.

Шу боис леверкузенликлар ёзда таркибини сезиларли даражада кучайтирмоқчи. “Байер” ана  мақсадда “Манчестер Сити”нинг икки футболчиси – дарвозабон Штефан Ортега ва ярим ҳимоячи Жеймс МакЭйтини нишонга олди.

Немис клуби бу масалада “Манчестер Сити” раҳбарияти билан мухокарага киришди. “Шаҳарликлар” леверкузенликлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор. Биринчи навбатда, Хосеп Гвардиола жамоадан кетиши аниқ бўлган Кевин де Брюйне ўрнига “Байер” етакчиси Флориан Вирцни олиб келишни анчадан бери мўлжаллаб юрибди.

Бундан ташқари, манчестерликларга “Байер”нинг аргентиналик марказий ярим ҳимоячиси Эсекьель Паласиоснин ўйини ҳам маъқул келган.

Mirror нашрининг ёзишича, “Сити” раҳбарияти етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётган Ортега ва МакЭйтини нишондаги юлдузларни олиш йўлида жамоадан кетишига қаршилик қилмайди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию