Собиқ жаҳон чемпиони Макгрегорга ёрдам беришни истамади
Ads

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Стив Форбс енгил вазнда UFC чемпиони Конор Макгрегор билан спарринг жанг қилишдан бош тортди.

Мени у билан спаррингга чақиришди, бироқ буни рад қилдим. Биз ҳаттоки пул борасидаги келишувга ҳам етиб бормадик. Барчаси Поли Малиньяжи атрофида айланиб қолди. Шунингдек, мен анчадан бери бундай спарринг ва машғулотларда қатнашмаганман. Уларнинг мени танлаганига сабаб формада эмаслигимдир. Ҳечқиси йўқ, – дейди Форбс Bloody Elbow нашрига.

Поли Малиньяджи Макгрегор лагерини тинчгина тарк этмади. Бу кўп жанжалга сабаб бўлди. Шунингдек, Андре Берто ҳам ирландиялик спортчи билан бирга ишлашдан бош тортган.