"Сўғдиёна" легионери: "Ўйиндан олдин гол уришимни ёрдамчи мураббийимизга айтгандим"

“Сўғдиёна” клуб ОФК Кубогининг дастлабки турида “Нефтчи”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Сербиялик ҳимоячи Лука Чермель учрашувдаги биринчи гол муаллифига айланди. Ушбу легионер Sports.uz учун таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Албатта, бу клуб ва шаҳар учун катта муваффақият. Биз ўзимизни энг яхши жиҳатларимизни кўрсатиш учун майдонга тушдик. Тўғри, турнирнинг биринчи учрашуви бўлгани сабабли бироз қийин ўтди. Биз биринчи бўлимда эхтиёткор бўлиб ўйнадик. Иккинчи бўлимда эса тўп назорати бизда бўлди ва ўйинимиз ҳам анча яхшиланди. Натижада 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Энг асосийси, турнирни ғалаба билан бошлаб олдик.

Албатта, учрашувдан олдин ёрдамчи мураббийимизга бугун гол уришимни айтгандим. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Лекин жамоамнинг ёрдамисиз бу иш содир бўлмасди, - дейди Лука.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!