Сокнинг кайфияти кўтарилиб кетди

 

Америкалик теннисчи Жек Сок Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридаги турнир унинг кайфиятига ижобий таъсир қилганини айтди.

Мукофот жамғармаси 450110 АҚШ доллари бўлган ушбу турнирда тўртинчи рақамда сараланган Жек Сок финал учрашувида португалиялик Жоау Соуза билан рақобатлашди. Қарийб икки соат давом этган баҳс 6:3, 5:7, 6:3 ҳисобида Жекнинг ғалабаси билан якунланди.

- Мен илгари бир турнирда ютган бўлсам-да, бир неча финалларда имкониятни қўлдан чиқарганман, - деди Жек Сок. - Бу ғалаба янги мавсум олдидан машғулотлардаги меҳнатларим самарасидир. Кайфиятим кўтарилиб кетди.

Окленддаги ғалаба 24 ёшли теннисчи учун фаолиятидаги иккинчи совринни тақдим этди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!