Солари: Ғолиблик жуда ёқимли туйғу
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Сантьяго Солари кеча клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалида "Кашима Антлерс" (3:1) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

“Ғолиб бўлиш жуда ёқимли туйғу. Бэйлнинг голларидан ва ҳамжиҳат жамоадан хурсандман.

Энди асосий вазифа – финалга тайёргарлик кўриш. Айтишим лозимки, мадридликлар майдонга фақат ғалаба учун тушишади”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” финалда мезбон “Ал-Айн”га қарши баҳс юритади. Учрашув 22 декабрь куни бўлиб ўтади.