Сўровномамиз якунига кўра, жорий йилнинг энг яхши боксчи ва ММА жангчиси.....?

Хабарингиз бор, саралаш босқичи билан қўшиб ҳисоблаганда бир неча кундан буён сайтимиз орқали “Йилнинг энг яхши ҳаваскор ҳамда профессионал боксчиси” билан бир қаторда “Энг яхши ММА жангчиси”ни аниқлаш учун бевосита сўровнома ўтказган эдик. Саралаш босқичида муваффақиятли ўтган ҳар бир йўналишдаги уч номзодларга бевосита Sports.uz сайтининг Instagram ҳамда Telegram даги тармоқлари овозлар бериш йўлга қўйилди.

Маълумки, саралаш босқичидан ҳаваскор бокс йўналишида Баҳодир Жалолов, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Шаҳобиддин Зоировлар муваффақиятли ўтиб, финалда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Профессионал боксчилар ўртасида эса, финалга Қудратулло Абдуқаҳҳоров, Исроил Мадримов ва Шоҳжаҳон Эргашевлар, ММА борасида Нурсултон Рўзибоев, Маҳмуд Муродов ҳамда Музаффар Ражаповлар етиб келишган эди.

Кечадан бошлаб, якуний босқичга старт берилган бўлса, сўровнома интихосида натижалар қуйидагича кўриниш олди.

Ҳаваскор боксчи йўналишида

Баҳодир Жалолов – Instagram орқали -338 та , Telegram саҳифасида 3437 та- жами: 3775 та овозга эга бўлган:

Яъни, 55%

Миразизбек Мирзаҳалилов – Instagram 48 та, Telegram саҳифасида 1878 та – жами: 1926 та овоз йўлланган.

Яъни, 28%

Шаҳобиддин Зоиров – Instagram 114 та , Telegram саҳифасида 1004 та – жами: 1118 та овоз йиға олган.

Яъни, 17 %

Профессионал боксчи танловида

Исроил Мадримов – Instagram 185 та , Telegram саҳифасида 2332 та – жами: 2517 та овозга эга бўлган.

Яъни, 48%

Шоҳжаҳон Эргашев – Instagram 230 та, Telegram саҳифасида 1743 та- жами: 1973 та овоз берилган.

Яъни, 38%

Қудратулло Абдуқаҳҳоров – Instagram 47 та, Telegram саҳифасида 690 та – жами: 737 та овоз эгасига айланган.

Яъни, 14 %

ММА жангчиси танловида

Маҳмуд Мурадов – Instagram 357 та, Telegram саҳифасида 1592 та - жами: 1949 та овозга эга бўлган.

Яъни 75%

Нурсултон Рўзибоев – Instagram 61 та, Telegram саҳифасида 374 та- жами:435 та овоз йиға олган.

Яъни, 17%

Музаффар Ражапов – Instagram  31 та овоз, Telegram саҳифасида 189 та - жами: 220 та овозга эга бўлган.

Яъни, 8%

 Хуллас, сайтимиз орқали ўтказилган сўровномага мувофиқ ушбу спорт йўналишлари бўйича жорий йилнинг энг яхшиларига аниқлик киритилди.

Демак:

“Йилнинг энг яхши ҳаваскор боксчиси”

Баҳодир Жалолов!

“Йилнинг энг яхши профессионал боксчиси”

Исроил Мадримов!

“Йилнинг энг яхши ММА жангчиси”

Маҳмуд Муродов!

Финалга йўл олган барча спортчиларимизни, ғолибларни сайтимиз номидан муборакбод этамиз ва уларга аталган камтарона совғалармизни тез орада топширамиз. Ўз ўрнида ушбу сўровномани беэътибор қолдирмаган, бевосита иштирок этган мухлисларга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Албатта, бу шунчаки битта сайтнинг лойиҳаси холос. Гарчи, мухлислар ўртасидаги сўровнома одатда нисбий кўриниш олсада, лекин спортчиларимизга, мураббийларимизга ўзига хос мотивация беришига ишончимиз комил... Бу омил эса, навбатдаги ижобий натижалар учун қисман туртки бўлади!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Emiliano Sala
27/12/2019 01:45
Olg'a Mahmud aka Ufc ni bir titrating.
Alisher Boltayev
26/12/2019 21:39
Nursulton bog'cha bollari bn uriwib yurganku