"Спартак" бош директори Остон Ўруновнинг келажагига ойдинлик киритди
ҳ"Спартак" бош директори Эвгений Мележиковнинг айтишича, "қизил-оқлар" ярим ҳимоячи Остон Ўрунов билан шартномани бекор қилмоқчи.
- Остон Ўруновнинг ишлари қандай? У тугатиладими?
- Шу ҳафта Остонни офисга таклиф қиламан, охирги гапларни гаплашамиз. Ҳа, Ўрунов борасидаги миш-мишлар тугади деб ўйлайман. Ҳозир у ёшлар жамоасида машғулот ўтказмоқда.
Аввалроқ Ўрунов "Химки"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 21 ёшли ўзбекистонлик ярим ҳимоячи мазкур жамоага ўтиш учун маошини камайтиришга тайёр.
Ўруновнинг “Спартак” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У 2020 йилдан бери Москва клубида ўйнаб келмоқда. Остон ўтган мавсум “қизил-оқлар” сафида 9 та ўйин ўтказиб, битта гол урган.
Фикрлар