"Спартак" тайёр ғалабани бой берди (видео)

Москванинг "Спартак" клуби бу тур ўз майдонида "Рубин"ни қабул қилди ва "Откритие Арена"да кечган мазкур учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди. Даставвал 23-дақиқада Лукас Фернандо ҳисобни очди. Бунга эса беллашув сўнггида Иван Сорокин жавоб қайтарди.

Шу тариқа москваликлар ҳисобидаги очколар сони 40 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 5-ўринда бормоқда. Қозон клуби эса 32 очко билан 11-поғонадан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!