“Специя” футболчиларини ўғри урди
“Специя” А Сериянинг сўнгги учрашувида “Рома” меҳмони бўлиб, ютқазиб қўйди ва юқори дивизиондаги жойини кафолатлай олмади.
Лигурияликларнинг икки ўйинчиси – Альбин Экдаль ва Якопо Сала Римдан уйга қайтганда нохуш ҳолатга гувоҳ бўлди.
Италия матбуотининг ёзишича, бу икки футболчи Римга кетганидан фойдаланиб, уларнинг Виа дей Колли туманидаги уйини ўғри урган.
Манбаларда босқинчилар уйдан бир неча ўн минг еврога баҳоланаётган моддий бойликларни ўмариб кетгани айтилмоқда.
Полиция бу воқеа бўйича иш бошлади. Таҳлилчилар ўғрилик пухта режалаштирилганини таъкидламоқда. Шундай бўлса-да, полициячиларга ўғрилар камерага тушиб қолган тасвирлар бор.
Фикрлар