“Специя”га нохуш хабар

А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Специя” мунтазам таркиб борасида муаммога дуч келмоқда.

Лигурияликлар январь ойида АҚШ чемпионатида қатнашаётган “Орландо Сити” жамоасидан олиб келинган Жоао Моутиньо хизматидан фойдалана олмаяпти.

“Специя”га келганидан бери португалиялик футболчи А Серияда тўртта ва Италия кубогида бир марта ўйинда қатнашди. “Болонья” билан бўлган беллашувда Моутиньо рақиб ҳужумчиси Жошуа Зиркзее билан тўқнашиб кетди ва шикастланди.

“Специя” клуби расмий сайти орқали Моутиньо қўшимча тиббий кўрикдан ўтказилгани ва унинг учун мавсум эрта якунланганини эълон қилди.

Энди Моутиньонинг чап оёғи тўпи операция қилиниши кутилмоқда. Жарроҳлик амалиёти келаси ҳафта ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!