Спортчилар марихуананинг тақиқланишига қарши чиқишмоқда

150 нафардан ортиқ собиқ ва фаолиятини давом эттираётган бир қатор спортчилар Халқаро антидопинг агентлигига марихуанани тақиқланган моддалар қаторидан ўчириш сўрови бўйича хат билан мурожаат қилишган.

- Биз каннабис ва табиий каннабоидларнинг инсон ҳаёти фаолитига яхши таъсир қилиши мумкинлигини аниқладик. Улар таркибида даволовчи ва танани соғломлаштирувчи моддалар мавжуд. Ушбу моддалардан барча спортчилар фойдаланиш имконига эга бўлишлари лозим, - ­дейилади хатда.

Reuters берган хабарга кўра, ушбу спортчилар қаторидан машҳур собиқ боксчилардан бири Майк Тайсон, америка футболи юлдузларидан Жейк Пламмер ва Рики Уильямс ва велопойгачи Флойд Лендис кабилар ўрин олганлиги айтилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!