Спортчиларимиздан бир шингил! (Учинчи қисм)

Мазкур рукнга бўлган қизиқиш аста-секин ортиб бормоқда десак, муболаға бўлмас. Сон бўйича учинчиси бўлган бугунги қисмида боксчи ҳамда шахматчиларимиз фаол бўлишди.

Хасанбой Дўстматов – боксчи, Олимпиада чемпиони

хасан

- Салом!

-  Привет.

- Ахволингиз қандай?

- Спасибо. Хорошо. Как ваши дела?

- Яхши. Сиз ўзбекмисиз?

- Да.

- Унда нега ўзбекча гапирмайсиз?

- Я по-узбекски понимаю, но не умею говорит...

- Мени итимга ўхшаркансизда...

- В смысле?

- Менинг итим ҳам тушунади, бироқ, гапира олмайди.   ???? ????

--------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

- Афанди бозорга бораман деб отини эгарлаётган экан,

- оти “1000 сўм бериб дамасда бориб келавер" деярмиш...   ???? ????

Қудраутулло Абдуқаҳҳоров- боксчи, IBF рейтинги пешқадами

кудрат

Супачага майиз ёйган дехқон, ёнига радиони қўйибди ва радиога телефон қилибди:

- Алло, бу радиоми?

- Албатта, қандай табрик йўлламоқчисиз?

- Йўқ, табригим йўқ. Шунчаки, супага майиз ёйгандим. Ҳар замонда кишт-кишт деб туринглар, майизни қушлар еб кетмасин...   ????  ????

 Азизбек Абдуғофуров – боксчи, WBC Silver камари сохиби

азиз

 Хайвонот боғининг директорига маймун арз қилибди.

-  Мени бошқа хонага ўтказинг илтимос!

-  Мен қуён ва жирафа билан яшамайман-дебди.

-  Нимага деса?

  - Қуён кундузи билан латифа айтади, жирафа эса, кечаси билан кулиб чиқади дермиш...  ????

Ирина Геворгян – шахматчи, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони

ира

- Гарри Каспаров, компьютерни ютишдан олдин, дазмолни ва товани ютган,

- ундан ташқари кир ювиш машинаси билан дурангни қайд этган. ???? ????




Нодирбек Ёқуббоев – шахматчи, ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони

Нодир

Британиялик олимлардан иқтибос:

-  Шахмат нафақат логика ва тафаккурни, у хатто сколиозни ҳам яхши ривожлантиради...  ???? ????






Озода Хусаинова – шахматчи, мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпиони

озошка

Шахматни энди ўрганаётган бола циркка борибди ва устозига дебди:

- Устоз мана шахматни ўргатяпсиз. Кеча филнинг қандай юришини ўргатдингиз. Лекин кеча, циркка бордим.

- Фил умуман диоганал бўйича юрмас экан-ку!!!  ????  ????

 

 

 

Сарвиноз Қурбонбоева – шахматчи, Халқаро аёллар гроссмейстери

сарвиноз

Жиннихонадаги суҳбатдан:

-  Мен 30 карра Жаҳон чемпиони бўлганман. Лекин энг қийин ўйин ўзим билан ўзим бўлган.

-  Йўғе?! Ростанми? Ким ютган?

-  Ютқазиб қўйганман.  ???? ????

Севара Баймуратова – шахматчи, Осиё  чемпионати совриндори

севара1

 Ана у ерда шахамтчилар Тайсонни уришмоқда!

-  Бизлар ҳам шахматчилармиз!

-  Унда қочинглар, шундоғам кам шахматчи қолди... ???? ????

 

 

 

Хумоюн Бегмуротов – шахматчи, ФИДЕ усталигига номзод

9 ёш

Дастурчи компьютердаги шахмат билан шахмат ўйнамоқда. 15 юриш ва мот. Дастурчи компьютерни қаттиқ уриб:

-  Жин урсин Windows , яна ишламай қоляпти.

 

 

Аҳмадбек ЭШМАТОВ тайёрлади.

 

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
BBS UZB
15/08/2019 13:26
Maktabni bitirgan toshbaqa institutga borguncha pensiyaga chiqibdi...
&
BBS UZB
15/08/2019 13:20
Boks tushayotgan quyon to'g'ridan zarba o'tkazib yuboribdi... Quyon: xayriyat bor yo'g'i 4 ta tishim sinibdi...