Старриж 1,5 ойга футболдан четлатилди

"Ливерпуль" клуби собиқ ҳужумчиси Дэниел Старриж футболга пул тикиш (ставка) қоидаларини бузган деб топилди.

The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли англиялик футболчи юқоридаги ҳолат юзасидан 6 ҳафтага футболдан четлатилди. Бундан ташқари 83,5 минг евро жарима ҳам тўлайдиган бўлди.

Гап шундаки, Старриж ўз акасига “Севилья”га ўтишга яқин эканлигини ва ундан ушбу трансферга пул тикишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Старрижнинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси ўз якунига етган эди. Шу боис у айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!