Старриж 13 та клубдан таклиф олди

  • 13 август, 2019, 21:38
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Даниэль Старриж 13та турли жамоалардан таклифлар олди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра айни дамда эркин агент ҳисобланган 29 ёшли футболчига Европа, АҚШ ва Ўрта Шарқ клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. "Бетис", "Болонья", "Марсель", "Бешиктош" ва "Атланта Юнайтед" клублари шулар жумласидандир.

Маълумот учун, Старриж ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Илхом Anvarov
13/08/2019 21:52
Узбекистондан таклиф тушмаптими?????