Старриждан бўшаган 15-рақамни Окслейд-Чемберлен олди
Ads

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен ўзининг жамоадаги рақамини ўзгартирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра у Дэниэл Старриждан бўшаган 15-рақамни олди. Таъкидлаш керакки, Окслейд-Чемберлен бундан аввал “Арсенал”да ҳам айнан 15-рақам остида тўп суриб келган эди.

25 ёшли англиялик футболчи “Ливерпул”га кўчиб ўтгандан буён 21-рақамда ўйнаб келаётганди.

Эътиборлиси, Окслейд-Чемберлен унинг 21-рақамли футболкаларини сотиб олган мухлисларга уни янгисига алмаштириб беришга ваъда берди. Энди эски рақамли футболкаларни сотиб олган ишқибозлар уни 8 июндан 28 июнга қадар янгисига алмаштириш имкониятига эгалар.