Старрижни Туркияга чорлашмоқда

“Ливерпуль” клуби собиқ ҳужумчиси Дэниел Старрижга Туркиядан таклиф бўлмоқда.

Sky Sports нашрининг ёзишича 29 ёшли англиялик футболчига "Трабзонспор" клуби жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, Старрижнинг сўнгги жамоаси “Ливерпуль” клуби бўлган эди. Жорий ёз мерсисайдликлар билан шартномаси якунлангач жамоани тарк этди. У ҳозирда эркин агент ҳисобланади.

Маълумот учун, Старриж шунингдек "Манчестер Сити" ва "Челси" клубларида ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!