Стерлинг: "О'Мэллига берилган эътибор бошқада бўлганида хоҳлаган жангчи машҳур бўла оларди!"

  • 17 август, 2023, 17:15
  • 0
  • MMA

Стерлинг: "О'Мэллига берилган эътибор бошқада бўлганида хоҳлаган жангчи машҳур бўла оларди!"
UFC 292 турнирига бағишлаб ўтказилган медиа-кунда биринчи енгил вазнда чемпион америкалик Алджамэйн Стерлинг (23-3) рақиби Шон О'Мэллининг (16-1) UFC ташкилоти томонидан хайп орқали кўтарилгани борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
"Сенинг ҳам дастлабки жангинингни Snoop Dogg увьи рэппер шарҳласа ўз-ўзидан хайпга эга бўласан. Мен бир неча бора топ-15 рейтингдаги жангчиларни мағлубиятга учратганман. Бу рейтинги йўқ жангчилар билан нокаутлар қайд этишдан фарқ қилади. Шоннинг аксар рақиблари ҳозир UFC'да жанг қилмайди. Унинг резюмеси шу каби жангларда шиширилган.
Ҳа, унинг ажойиб нокаутёрлик хусусияти мавжуд. Одатий мухлислар учун О'Мэллининг жанг услубидан-да лаззатбахш услуб йўқ. Аммо, жангларнинг ашаддий, хардкор фанатлари бу жангда кимнинг имкониятлари юқори эканлигини билишади. Улар учун Сендхэген, Ян, Двалишвили ва менинг даражамдаги жангчилар қизиқарли жанг тақдим эта олади.
Мен ўзимнинг учинчи жангимдан бошлабоқ рейтингдаги жангчиларга қарши баҳсга киришганман ва шу бўйи ортга қайтмадим. Машғулотларда топ жангчилар Фарид ва Жавиб Башарат, шунингдек, Джулиан Эроса билан спарринг партнёр бўлдим. Ўйлашимча, максимал даражада Шоннинг эҳтимолий хавфини менга ярата олишди. Якшанба тонгида эса ҳаммаси О'Мэллининг қай даражада курашини кучайтирганига боғлиқ. Мен ҳаммасини ҳисоб-китоб қилганман. Керак бўлса таваккалга ҳам тайёрман!"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!