Стол теннисчиларимизнинг муваффақиятлари
Ads

Хабарингиз бор стол тенниси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 2020 йили Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан ўтишга муяссар бўлди.

Шунингдек, Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларида Регина Ким туркманиятонлик Огулжанет Ниёзгулижоновани 3:1 ҳисобида, Меҳринисо Норқулова эса йорданиялик Яра Ал-Дмасини 3:0 ҳисобида таслим қилди ва илк даврадан муваффақиятли ўтиб олди.