"Странджа": Чорак финални ўзбекистонлик боксчилар "ёндирди" ёхуд 10 та жанг ва 10 та ғалаба!

Бугун Болгарияда бўлиб ўтаётган халқаро "Странджа" турнири доирасида 10 нафар боксчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳсларга киришишди. Кечаги жанглардан сўнг ҳозирча 4 нафар боксчимиз ярим финал босқичига чиқиб улгуришганди. Қувонарлиси, бугун рингга кўтарилган барча вакилларимиз ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. Биргина Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиби чиқмаганлиги сабабли кейинги босқичга ўтган бўлса, қолган 9 боксчимиз чиройли жанглари  билан барчани хурсанд қилди ва ғалабали одимларини давом эттирди. Демак, боксчиларимиз ушбу рақибларини чорак финалда мағлуб этди.

-51 кг Асилбек Жалилов - Риги Мостафа (Эрон) 5:0

-54 кг Ҳасанбой Дўстматов - Давит Егорян (Арманистон) – рақиб чиқмади.

-54 кг Ҳужаназар Нортожиев - Лалит (Ҳиндистон) 5:0

-57 кг Шаҳзод Музафаров - Даниял Шаҳбаҳш (Эрон) 5:0

-60 кг Дилшод Абдумуродов - Максим Власиук (Украина) 4:0

-60 кг Абдумалик Ҳалоков - Руслан Кузеубаев (Қозоғистон) 5:0

-63,5 кг Адҳамжон Муҳиддинов - Ерассил Танкай (Қозоғистон) 5:0

-71 кг Иқболжон Ҳолдоров - Эскерҳан Мадиев (Грузия) 5:0

-75 кг Фазлиддин Эркинбоев - Нурканат Райис (Қозоғистон) 4:1

-75 кг Жавоҳир Умматалиев - Деепак (Ҳиндистон) 5:0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!