Суарес "Аякс"ни табриклади

"Барселона" форварди Луис Суарес ўзининг собиқ жамоаси "Аякс"ни кеча "Сантьяго Бернабеу"да тарихий ғалабани қўлга киритиб, Чемпионлар лигасининг навбатдаги босқичига чиққани билан табриклади.

“Табриклайман! Мен ҳар доим аяксчи бўлганман”, - деб ёзади уругвайлик футболчи ўзининг твиттердаги саҳифасида.

11

Маълумот учун, Суарес 2007-2011 йилларда “Аякс” шарафини ҳимоя қилган. У амстердамликлар сафида жами 159 ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 111та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!