Суарес Роналдунинг рекордини

Испания чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Атлетико” ва “ Сельта” ўртасидаги учрашувда тарихий воқеа қайд этилди.  

Беллашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Мезбонларнинг ҳар икки голига муаллифлик қилган Луис Суарес “Атлетико”даги дастлабки 17 та учрашувида рақиблар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилди. Уругвайлик футболчи XXI асрда бу кўрсаткични қайд этган ягона футболчига айланди.

Аввалги рекорд фаолиятини А Серияда давом эттираётган Криштиану Роналдуга тегишли эди. Португалиялик тўпурар Ла Лигадаги дебют мавсумида “Реал” таркибидаги дастлабки 17 та ўйинда 15 та тўп киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар