Суарес учун курашга
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Денис Суарес фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Tuttomercatoweb тарқатган хабарга кўра 24 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига "Монако"дан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ унгинг учун "Милан", "Севилья" ва "Челси" клублари ҳам кураш олиб боришаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 2та гол киритишга эришди.