Сульшер: Фергюсон - барча даврларнинг энг зўр мураббийи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жамоанинг афсонавий устози Алекс Фергюсон ҳақида гапириб ўтди.

“Фергюсон қилган ишлар учун ҳамиша уни ҳурмат қилиб келганман. Сэр Алекс – барча даврларнинг энг зўр мураббийи. Мен унинг қўл остида футбол ўйнадим, кейинчалик эса мураббийлар штабида ёрдам бердим”, - дейди норвегиялик мутахассис клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Фергюсон “Манчестер Юнайтед”ни 1986-2013 йилларда бошқарди. Манкуанликлар унинг қўл остида жами 38 та соврин қўлга киритишди. Жумладан, 2 марта Чемпионлар лигасида ва 13 марта Англия премьер-лигасида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!