Суперҳужумчининг ўрнини ким эгаллайди?

“Лестер” клуби сўнгги йиллардаги энг зўр тўпурари Жейми Вардининг ўрнини босишга қодир ҳужумчи топгани малум бўлди.

Вардининг ўзи юқори спорт формасини намойиш қилаётган бўлса-да, ёши 34 дан ўтди. Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Шундан кейин “Лестер” кўп гол урадиган ҳужумчига эҳтиёж сезади. Буни олдини олиш учун “тулкилар” ўз сафига “Брентфорд”да ўйнаётган Айвен Тоунини қўшиб олмоқчи.

24 ёшли футболчи “Брентфорд” таркибида Чемпионшипда 30 та учрашувда 24 та гол уриб, тўққизта голли пас узатди. Айвенга “Лестер” бош мураббийи Брендан Рожерснинг шахсан ўзи харидор бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)