Суперклуб Арбелоага иш беришни рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бундеслиганинг энг қудратли клубларидан ҳисобланган Леверкузеннинг “Байер” жамоаси бош мураббий лавозими учун Альваро Арбелоа номзодини рад этди.

Клубда 43 ёшли мутахассисни тайинлаш имконияти бўлган. Арбелоа 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида Мадриднинг “Реал” жамоасини бошқарган эди.

Bild нашри маълумотига кўра, Арбелоа Испаниядан ташқарида ишлашни афзал кўради ва мамлакатнинг бошқа клубларига қизиқиш билдирмаган.

“Байер” Арбелоанинг ишини, жумладан у “Қироллик клуби”нинг иккинчи жамоаси – “Реал Мадрид Кастилья”ни бошқарган вақтда ҳам диққат билан кузатган. Бироқ Леверкузен клуби унинг жамоани дарҳол юқори поғоналарга қайтариш учун етарли даражадаги мураббий эканига  ишонмаяпти.

“Байер” 2025/2026 йилги Бундеслига мавсумини 59 очко билан олтинчи ўринда якунлади. Жамоага ўтган мавсумда Каспер Юльманн раҳбарлик қилган.

Арбелоа “Реал” бош мураббийи сифатида 2026 йил 12 январда иш бошлаган ва клубни тарк этган Хаби Алонсо ўрнини эгаллаган эди. 22 май куни у мавсум тугагач лавозимидан кетишини эълон қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!