Суперклуб катта трансфердан воз кечди

“Байер” етакчиси Флориан Вирц Европанинг бир қатор гранд клублари нишонида тургани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

Даъвогарлар қаторида “Ливерпуль” ҳам тилга олинган.

Liverpool Echo нашрининг таъкидлашича, “қизиллар” 21 ёшли ҳужумкор футболчини трансфер қилиш фикридан қайтган.

Флориан Вирц ўтган мавсумда 49 та учрашувда 18 та гол ва 20 та ассист муаллифи бўлди. Плеймейкернинг сермаҳсул ўйини “Байер”ни клуб тарихида илк бор Бундеслига ғолибига айлантирди. Бундан ташқари, леверкузенликлар Германия кубогини ҳам қўлга киритди.

Немис футболининг энг ёрқин юлдузларидан бири ҳисобланган Вирцга “Манчестер Сити”, “Арсенал” ва “Реал” каби гранд клублар даъвогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!