Суперкомпьютер Англияда қайси жамоа чемпион бўлишини аниқлади
OptaJoe компаниясининг маълум қилишича, суперкомпьютер янги мавсумда “Ливерпуль”нинг чемпионлик учун имконияти юқори эканини кўрсатди. Тадқиқот натижасида сунъий интеллект Юрген Клопп жамоасининг чемпионлик имконияти 49,7 фоизга тенглигини аниқлаган.
Унга кўра, амалдаги чемпион “Манчестер Сити” янги чемпионатни иккинчи ўринда якулаш эҳтимоли 47 фоизни ташкил қилади.
Шунингдек, “Тоттенхэм” ва “Челси” мавсум охирида кучли тўртликдан жой олиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга бўлади. “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал”нинг ҳам кучли тўртликка кириш эҳтимоли юқори.
“Борнмунт” ва “Ноттингем Форест” лигадан тушиб кетиши мумкин бўлган икки асосий даъвогар сифатида қайд этилган.
Фикрлар