Суперкомпютер Осиё кубоги учун жамоаларнинг чемпионлик имкониятларини ҳисоблаб чиқди. Ўзбекистоннинг ғолиб бўлиш эҳтимоли ўта кам (фото)
Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Қатарда Осиё кубоги старт олади. Жаҳонга машҳур "Opta" порталининг суперкомпютери мусобақада иштирок этувчи жамоаларнинг чемпионлик имкониятларини ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, Япония энг юқори имкониятга эга - 24,6 фоиз, Жанубий Корея эса 14,3 фоизлик кўрсаткич билан 2-поғонада қайд этилган. Кучли учликка 11,2 фоиз билан Эрон терма жамоаси якун ясаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси чемпионликка даъвогарлар орасида 8-ўринда. Вакилларимизнинг ғолиб бўлиш эҳтимоли 2,5 фоизга тенг, дея баҳоланмоқда.
Фикрлар