Суперлига навбатдаги тур старт олмоқда. Бугун иккита дерби бор!

Бугун Суперлига 20-тури старт олади. Илк кунда мухлислар икки учрашувга гувоҳ бўлади. 

Дастлаб, Тошкентнинг икки жамоалари - "Олимпик" ва "Пахтакор" ўртасида дерби бўлиб ўтади. Ўйин 17:30да старт олади ва "Foreign language"да жонли эфирга узатилади. 

Кейинги баҳс ҳам дерби. "Андижон" "Бобур Арена"да "Нефтчи"ни қабул қилади. Бу ўйин 20:30да бошланини белгиланган. Мазкур қарама-қаршилик ҳам "Foreign language"да кўрсатилади. 

Эслатиб ўтамиз, тур доирасидаги беллашувлар 4 кун давомида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
25/09/2024 13:14
Олимпик. Пахтакор. 2 - 0